«Ўзэкспомарказ»да 3 август куни ўтказилган Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университетига кириш тест имтиҳонлари вақтида «паровоз»лар қўлга тушди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Янги Давр» информацион дастурида маълум қилинди.
«Ўзэкспомарказ»даги бинолардан бирида саккиз йигит бошқа абитуриентнинг ўрнига имтиҳонга киргани аниқланган. Тошкент давлат педагогика университети математика факультетини тамомлаган бир қиз эса дугонасининг таниши ўрнига имтиҳонга кирган.
Уларнинг бари юзни таниш технологияси ва видеокузатув камералари орқали фош этилган.
Изоҳ (0)