Руминиянинг Сучава уездида енгил моторли икки самолёт ҳавода тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 4 август, шанба куни Фретеуц Век шаҳарчасидаги машғулот парвозлари вақтида юз берган. Ҳодиса оқибатида бир учувчи ҳалок бўлган.
Фавқулодда вазиятлар бўйича бош инспекторат маълумотларига кўра, ҳаводаги тўқнашувдан сўнг ҳар иккала самолёт учиш-қўниш йўлагидан ташқарига қулаган.
«Иккала учувчи ҳам қамалиб қолган. Улардан бири ҳушсиз эди, кейинроқ у ҳалок бўлган, деб тан олинди. Иккинчи учувчи эса самолёт кабинасидан чиқариб олинди ва унга шифокорлар биринчи тиббий ёрдамни кўрсатди», — дейилади инспекторат ахборотида.
Иккинчи учувчи вертолёт ёрдамида Ясси шаҳридаги туман касалхонасига олиб борилган ва даволашга ётқизилган.
Изоҳ (0)