Ҳиндистоннинг Андҳра-Прадеш штатидаги Карнул шаҳридаги гранит конида юз берган портлаш оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар бор. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа 4 август куни соат 19:15 да (Тошкент вақти билан 18:15 да) содир бўлган. Полиция тахминига кўра, конга қотирилган динамит шашкалари у ерда Одиша штатидан келган 20 га яқин ишчи турган вақти портлаб кетган.
Аксарият қурбонларнинг шахси ҳали аниқланмаган. Маълумотларга кўра, жабрланувчилар танасининг 70 фоизигача куйиш жароҳатини олган. Уларнинг бари Карнул округидаги шаҳарларда жойлашган касалхоналарга ётқизилган.
Andhra Pradesh: 9 dead and several injured in stone quarry blast in Kurnool's Hathi Belgal. pic.twitter.com/lqWhSYquh7
— ANI (@ANI) August 3, 2018
Полиция тахминига кўра, портлаш ва ундан кейинги ёнғин ишчилар конда овқат тайёрлагани сабаб келиб чиққан бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)