Россиядаги «Ростов—Волгодонск» йўлининг Ростов вилояти Аксай туманидан ўтган 11-километрида 30 июль куни «КАМАЗ» юк машинаси салонида 9 нафар йўловчи бўлган Volkswagen Transporter микроавтобуси билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлган, олти киши турли даражада тан жароҳати олган. Ҳалок бўлганларнинг икки нафари ва жароҳатланганларнинг уч нафари Ўзбекистон фуқаролари эди.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар: Асатулла Эшбекович Норбўтаев (1963 йилда туғилган), Шаҳноза Абдулаҳатовна Сатторова (1985). Ҳодиса оқибатида жароҳатланган ўзбекистонликлар: Сайдулла Tajimaтович Сайдаматов (1965), Жасур Илҳамович Юнусов (1988), Сайдулла Бобаевич Чориев (1987)
Жароҳатланганлар Ростов вилоятининг Аксай шаҳар марказий касалхонасига ётқизилган ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳалок бўлган икки фуқаронинг жасадлари 3 август куни 22:10 да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг рейси билан Тошкентга олиб келинди ва қариндошларига топширилди, дейилади Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотида.
Изоҳ (0)