Россиянинг Тула вилояти Новомосковск шаҳри полицияси ходимлари 6-рақамли колонияга гиёҳванд моддаларни олиб келиши керак бўлган мушукни тўхтатиб қолди, деб хабар беради TJournal.
Аввал мазкур мушук колония ҳудудида яшаган, кейинроқ эса озод этилган маҳбуслардан бири уни ўзи билан бирга олиб кетган.
Мушук учун гиёҳванд моддаларни ташишга мўлжалланган махсус бўйинбоғ тайёрлашади. Полиция бўйинбоғдан 5, 79 грамм гашиш ҳамда 1,56 грамм амфетамин гиёҳванд моддаларини топган.
Мушук қўлга олинганидан сўнг 32 ёшли эркак ҳамда 22 ёшли қиз ҳам қўлга олинган. Улар нисбатан ҳозирда жиноий иш очилган.
Изоҳ (0)