Афғонистоннинг Гардез шаҳридаги террорчилик ҳужуми қурбонлари сони 30 кишига етди, яраланганлар эса 81 кишини ташкил этди. Улардан 20 нафари оғир аҳволда. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ 25 киши ҳалок бўлганлиги ва 33 киши яраланганлиги маълум бўлган эди.
3 август, жума куни Пактия вилоятидаги Гардез шаҳрида жойлашган масжидда икки худкуш-террорчи ўзини портлатиб юборди. Ҳужум юз берган вақтда бино ичкарисида камида 600 киши бўлган.
Расмийларнинг маълум қилишича, худкуш-террорчилар портловчи қурилмаларни ишга туширишдан аввал бир нечта гранатани портлатган.
Изоҳ (0)