Эстония хавфсизлик полицияси фуқароларга Яндекс.Такси хусусий такси дастуридан фойдаланишда сервис томонидан тўпланган маълумотлар Россиядаги серверларга жўнатилишини ҳисобга олишни маслаҳат беради. Бу ҳақда «Лига.Новости» хабар бермоқда.
«Россияда Европа иттифоқининг маълумотлар ҳимояси ҳақидаги талаблари амал қилмайди», — деди хавфсизлик полицияси бюроси раҳбари Андрес Кахар.
Мудофаа вазирлиги таъкидлашича, Яндех.Тахи дастури кўп сонли махфий маълумотларга кириш имкониятини ва камера, микрофон, Wi-Fi каби функциялардан фойдаланиш учун рухсат сўрайди, дастурнинг сўнгги версияларида фойдаланиш учун зарур бўлган функциялар янада ҳам кўпайиши мумкин.
Изоҳ (0)