• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Усама бен Ладеннинг онаси: У миясига ёт ғояларни сингдирган одамларни учратмасидан аввал жуда яхши бола эди

    «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳининг асосчиси ва етакчиси Усама бен Ладеннинг онаси Алия Ганем Британиянинг The Guardian газетасига илк бор интервью берди.

    Фото: The Guardian

    Фото: The Guardian

    Ҳозир у Саудия Арабистони ғарбида жойлашган Жидда шаҳридаги ҳашаматли уйда Усаманинг укалари — Аҳмад, Ҳасан ва иккинчи турмуш ўртоғи Муҳаммад Ал-Аттас билан бирга яшайди.

    11 сентябрь воқеаларидан сўнг деярли 17 йил ўтди, Усама бен Ладеннинг оиласи эса ҳамон Саудия жамиятининг нуфузли қисми бўлиб турибди.

    «Ҳаётим ўта қийин кечди, чунки у мендан олисда эди. У жуда яхши бола эди, мени жуда яхши кўрарди», дейди онаси. Алия Ганемнинг айтишича, Усамани уч ёшидан бошлаб иккинчи эри катта қилган.

    Газетанинг қайд этишича, Усама бен Ладен оиласи сулолавий қурилиш империясининг эгаси ҳисоблангани боис ҳамон подшоҳликнинг энг бой оилаларидан бири бўлиб турибди. Ҳозирги Саудия Арабистонидаги аксарият бино ва иншоотларни айнан улар қурган.

    Кўп йиллар давомида Алия Ганем, унинг бутун оиласи каби, ўғлининг фаолияти ҳақида изоҳ беришни рад этиб келган. У Усама бен Ладен «Ал-Қоида» гуруҳига 20 йил давомида раҳбарлик қилганида, Нью-Йорк ва Вашингтонга зарбалар берилганда, шунингдек, Усама Покистонда ўлдирилганидан сўнг тўққиз йил давомида ҳеч қандай интервью бермаган.

    Саудия давлатидаги энг нуфузли оилаларидан бирининг ҳаракатланиши ва ўзаро алоқалари жиддий кузатув остида қолмоқда. Шунинг учун интервью учун расмийлардан рухсат олиш талаб этилди. Бунга Саудия Арабистонининг 32 ёшли шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон розилик берди.

    Саудия ҳукумати вакили иштирокида ўтказилган интервью вақтида Усама бен Ладеннинг оиласи ўзини эҳтиёткор тутди.

    Она ўзининг тўнғичи — Усама бен Ладенни ўқишга иштиёқманд уятчан бола сифатида эслайди. Унинг айтишича, университетдагилар уни ўзгартирган ва у бошқа одамга айланган.

    «У 20 ёшида, миясига ёт ғояларни сингдирган одамларни учратмасидан аввал жуда яхши бола эди. Улар ўз иши учун пул олган. Мен унга доимо улардан узоқроқ юришни айтардим. У ҳеч қачон менга нима қилаётганини айтмасди, чунки у мени жуда яхши кўрган», — дея эслайди Алия Ганем.

    Онанинг айтишича, у университетда учратган одамлардан бири кейинчалик Саудия Арабистонидан сургун қилинган ва Усама бен Ладеннинг диний маслаҳатчисига айланган «Мусулмон биродарлар» ташкилоти аъзоси Абдулла Аъзам бўлган.

    1980 йилларнинг бошларида Усама бен Ладен Афғонистонга жўнаб кетган.

    Онанинг сўзларига кўра, у Усама жиҳодчи бўлишини ҳеч қачон хаёлига келтирмаган. Ўғли кимга айланганини тушунгач, қаттиқ ранжиган. Шунга қарамай, укаси Аҳмаднинг айтишича, онаси камдан-кам ҳолатларда акасига ҳаққоний баҳо берган.

    «11 сентябрдан бери 17 йил ўтди, у ҳамон Усамани айблашдан бош тортмоқда. Бунинг ўрнига атрофдагиларни айблайди. У ‘яхши бола’нинг бу томонларини кўрмади», — дейди Аҳмад.

    Аҳмаднинг сўзларига кўра, Нью-Йоркдан 11 сентябрь фожиаси ҳақида хабарлар кела бошлагач, у ушбу ишлар ортида уларнинг акаси Усама бўлганини билган.

    «Мен қаттиқ таъсирландим. Бу ғалати туйғу эди. Биз дастлабки 48 соат ичида бу Усама эканлигини билгандик. Каттадан кичиккача барчамиз ундан уялардик. Ҳаммамиз бунинг оқибати яхшилик билан тугамаслигини билардик», — дейди Аҳмад.

    Оила аъзоларининг сўзларига кўра, улар охирги бор Усама бен Ладенни 1999 йил Афғонистонда, Қандаҳор яқинидаги базада икки бор йўқлаганларида кўришган.

    03.08.2018, 21:32   Изоҳ (0)   109458
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Кореяда аномал иссиқдан ҳалок бўлганлар сони 29 нафарга етди

    03.08.2018, 19:22

    Қозоғистонда сиртқи таълим бекор қилинади

    03.08.2018, 16:12

    Бурятиядаги ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди

    03.08.2018, 16:11

    Трамп ОАВларнинг катта қисмини «халқ душманлари» деб атади

    03.08.2018, 12:13

    Эстония махсус хизматлари: Яндекс.Такси Россияда маълумотларни чиқариб юбормоқда

    03.08.2018, 12:00

    Москвада «GTA тўдаси» ҳақидаги иш бўйича ҳукм бугун эълон қилинади

    03.08.2018, 11:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
    Audio Icon

    Отиб кетилган ёки заҳарланган – XXI асрда Россияда шубҳали тарзда ҳалок бўлган ёки ўлдирилган таниқли шахслар

    13 август, 11:35

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижон аэропортида халқаро рейсларни қабул қилиш тикланди

    Ўзбекистон | 13 август, 12:04

    Мексика картелларга алоқадор 26 нафар маҳбусни АҚШга экстрадиция қилди

    Дунё | 13 август, 11:48

    “Реал Мадрид” Ла Лига доирасидаги “Вильярреал” – “Барселона” учрашуви АҚШда ўтказилишига қарши чиқди 

    Спорт | 13 август, 11:47

    Отиб кетилган ёки заҳарланган – XXI асрда Россияда шубҳали тарзда ҳалок бўлган ёки ўлдирилган таниқли шахслар

    Дунё | 13 август, 11:35

    Ўзбекистонда 14 августдан ҳаво сезиларли салқинлашади

    Ўзбекистон | 13 август, 11:08

    Озарбайжон МДҲ йиғилишида иштирок этишдан бош тортди

    Дунё | 13 август, 10:59

    Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан “техник хатолик” сабаб катта миқдорда пул ечиб олган. Қўмита “вазият назоратга олинганини” маълум қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 10:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.