Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Абдужаббор Абдусатторович Абдувоҳидовга Ҳукумат қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори вазифасини бажариш юкланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Инсон ва қонун» ҳуқуқий газетаси хабар бермоқда.

Фото: «Публика.uz»

Фото: «Публика.uz»

Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши давомида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдумалик Жуманов лавозимидан озод этилган эди.

Sputnik маълумотларига кўра, Абдужаббор Абдувоҳидов жорий йил февраль ойида Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган.

Абдувоҳидов 2002—2011 йилларда Тошкентдаги Вестминстер университети ректори лавозимида фаолият юритган. 2011—2012 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори бўлган. Сўнгра Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ректорлик қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Россияда урушга боришдан бош тортган маҳбусларга қўшимча жазо муддати билан таҳдид қилинмоқда — ОАВ
Саломатлик
Буйракда тошлар, гипертония: ривожланишига биргина туз сабаб бўладиган 4 та хавфли касаллик
Маҳаллий
Президент Тошкент энергетика тизими бўйича қўшимча топшириқлар берди