Иқтисодиёт вазирлиги тизимида Давлат-хусусий шерикликни рижолантириш бўйича агентликни ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент қарори лойисига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Янги тизимни пойдо бўлишига давлат-хусусий шериклик соҳаси ривожланишига халақит берувчи жуда кўп муаммолар сабаб бўлди.
Жумладан, мамлакатда ижтимоий соҳадаги хизматлар ва шаҳарсозликда давлат монополияси шаклланди. Бу эса бюджет маблағларидан самарасиз фойдаланиш, жисмоний ва юридик шахсларга сифатсиз хизмат кўрсатишга олиб келади.
Шунингдек, Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик соҳасини ривожлантириш асосларини белгилаб берувчи ҳуқуқий база мавжуд эмаслиги, хусусий шериклар иштирок этмагани сабабли инвестициявий лойиҳалар самарасиз амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)