Ягона мактаб формасининг жорий этилиши янги қарор лойиҳаси тасдиқланмагани сабабли чўзилиб кетди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
«Ҳужжат айни пайтда ҳукумат томонидан кўриб чиқилмоқда. Яқин кунларда тасдиқланиши билан мактаб формаси нархи, қаерда харид қилиш мумкинлиги ва бошқа тафсилотлар ҳақида расман маълумот берамиз. Ота-оналар ҳозирча форма сотиб олиш борасида шошмай турганлари маъқул», — дея изоҳ берди вазирлик мутасаддилари.
Вазирликка кўра, ягона мактаб формасининг жорий этилиши 2018—2019-ўқув йили мобайнида босқичма-босқич амалга оширилади. Шу боис янги ўқув йили бошланиши билан ягона мактаб формасини сотиб олмаган ўқувчилар мактабга қўйилмаслиги ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз.
Изоҳ (0)