Жанубий Кореянинг POSCO компанияси Ўзбекистонга ўзининг электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича платформасини экспорт қилмоқчи, деб ёзади Spot.
Компания пресс-релизида айтилишича, у 30 июлдан бошлаб электромобиллар шассиси, кузов ромлари ва двигателлар учун енгил пўлат пластиналар ва буюмлар ишлаб чиқариш қувватини оширмоқда, унинг филиаллари — POSCO Chemtech ва POSCO ICТ эса батареялар материаллари ва зарядка инфратузилмаси устида ишламоқда.
Бу POSCO раиси Чой Чжун-вунинг корпорациянинг энергияни сақлаш учун материаллар бўйича дунё бозоридаги улушини 2030 йилгача 20 фоизга етказиш ҳақидаги янги ваъдасига мувофиқ келади.
POSCO’нинг Giga Steel ўта мустаҳкам пўлатидан Toyota, Volkswagen ва General Motors каби турли маркалар фойдаланади.
Изоҳ (0)