GM Uzbekistan томонидан Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи ошади. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online»га «Ўзавтосаноат»даги манба маълум қилди.
Қайд қилинишича, янги нархлар янги ҳафтадан жорий қилиниши кутилмоқда. Ҳозирча нархлар тахминан 10-12 фоизга қимматлашиши айтилмоқда.
«Ҳозирча аниқ миқдор маълум эмас. Лекин нархлардаги 10-12 фоизни ташкил қилиши режалаштирилмоқда», дейди манба.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун олдин компаниянинг Россия бозори учун чиқариладиган Ravon бренди автомобилларининг учтасида нархлар оширилганди.
Изоҳ (0)