GM Uzbekistan автомобиллари нархи 1 августдан ошмайдиган бўлди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» ахборот хизмати маълум қилди.
«30 июль куни Халқаро пресс-клубда муҳокама қилинган автомобиль нархлари масаласи ҳозирда мутассади ташкилотлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда ҳар томонлама, нарх ошишининг ижобий ва салбий томонларини инобатга олган ҳолда, ўрганиб чиқилмоқда», — дейилади «Ўзавтосаноат» ахборотида.
Компаниянинг қўшимча қилишича, GM Uzbekistan автомобиллари янги нархлари бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар ва прайс-листлар ишончли эмас.
Маълумот учун, Халқаро пресс-клубнинг 30 июль куни бўлиб ўтган сессиясида «Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умурзоқов 1 августдан GM Uzbekistan автомобиллари нархлари ўртача 14 фоизга ошишини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)