Тошкент марказидаги Ойбек ва Фидокор (собиқ Чехов) кўчалари кесишмасида чорраҳани қайта тиклаш бошланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
«Миробод» деҳқон бозори атрофидаги турар-жой массивидан Ойбек кўчасига чиқиш 2011 йилда ёпилган эди. 2015 йилнинг ёзида бу ерда аҳоли норозилигига қарамасдан пиёдалар ўтиш йўлаклари ҳам йўқ қилинган эди. 2016 йилнинг кузида пиёдалар ўтиш йўлаклари тикланган.
Ўзбекистон пойтахтида охирги икки йил ичида ўтган йиллар давомида ёпилган кўплаб чорраҳа ва кўчалар очилмоқда. Шаҳар ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам қулайроқ бўлиб бормоқда.
Изоҳ (0)