Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Афғонистон президентининг илм-фан масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Лаъл Пача Азмун билан расмий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қайд этилишича, учрашувда икки давлат ўртасида илм-фан соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, олий ўқув юртлари ўртасида икки томонлама тажриба алмашишни йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинган.
«Бу ҳамкорлик яқин қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, истеъдодли, билимли йигит-қизларнинг илмий салоҳиятини янада юксалтиришда муҳим омил бўлади», — дейилади агентлик хабарида.
Изоҳ (0)