АҚШнинг Нью-Жерси шаҳрида ўзбекистонлик аёл иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда «NJ.com» хабар бермоқда.
23 ёшли Шабнамхон Усмонова ўз велосипедида кетаётганида уни Mazda 3 автомобили ҳайдовчиси уриб юборган.
Усмонова Жерси Шор университети қошидаги тиббиёт марказига оғир аҳволда олиб кетилган. Аёл авария оқибатида кўп жароҳат олган.
Mazda 3 ҳайдовчиси 32 ёшли Тимоти Келлерснинг аҳволи қониқарли эканлиги айтилмоқда.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Шабнамхон Усмонованинг ҳақига дуода бўлишини маълум қилди.
Изоҳ (0)