Қозоғистон ғарбида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, иккита автомобиль тўқнашиб кетган ва олов ичида қолган. Машиналардан бирида Россиянинг давлат рақами бўлгани айтилган.
Ҳудуд мутасаддилари, полиция ва қутқарувчилар ҳозирча ҳодиса ҳақида ахборот бермаган. Таъкидланишича, ЙТҲнинг барча иштирокчилари ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Тез ёрдам машинаси ҳеч кимни олиб кетмаган. Жасадларни полиция олиб кетган.
Изоҳ (0)