Қозоғистоннинг Шарқий Қозоғистон вилоятида ўз боласини қутқармоқчи бўлиб, чўкиб кетган имомни қидириш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.
Фожиа 29 июль куни Боран қишлоғида Кара Ертис дарёсида юз берган. Маҳаллий имомнинг саккиз ёшли ўғли белгиланмаган жойда чўмилган. Кучли оқим сабабли бола назоратни йўқотган ва оқа бошлаган. Унга ёрдам бериш учун 36 ёшли отаси ўзини сувга отган. У билан бирга, укасини қутқариш учун имомнинг 19 ёшли яна бир ўғли сувга тушган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳаммаси жуда тез юз берган. На имом, на унинг катта ўғли оқимга бас кела олган.
Қутқарув хизмати томонидан хабар берилишича, айни пайтда дарё суви лойқа, оқим тез. Баъзи жойларда сув ўпқонлари учрамоқда. Сувнинг чуқур пастлайдиган жойлари бор. Қутқарувчилар моторли қайиқда қидирув ишларини олиб бормоқда. Ҳамма жойда ҳам сувга шўнғишга муваффақ бўлинмаяпти.
Имом ва унинг икки ўғлини излаш ишларига маҳаллий аҳоли ҳам қўсжҳилган. Қидирув дарёда ва қирғоқ чизиғида олиб борилмоқда. Маҳаллий аҳолидан 80 киши ва 11 та қайиқ қидирув ишларига жалб қилинган.
Изоҳ (0)