Тожикистон Маданият вазирлиги эркаклар учун тавсия этиладиган кийиниш қоидалари ҳақидаги қўлланмани чоп этишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Маданият вазири Шамсиддин Орумбекзодага кўра, ушбу китоб эркаклар кийиниш маданиятини оширишга қаратилган.
«Мақсадимиз одамларга кийим кийиш маданиятини ўргатиш, уларга қайси услубдаги кийим қандай жойга тўғри келишини тушунтириш. Масалан, расмий мажлис ёки тўйга тўғри кийим танлашни ўргатишдир», — дейди Орумбекзода.
Бироз олдин Тожикистонда аёллар учун ҳам кийиниш қоидалари баён этилган худди шундай шундай китоб чоп этилган эди. 368 варақдан иборат китобда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган қизлар ва аёллар учун кундалик ва маросимлар учун кийиниш қоидалари келтириб ўтилган.
Изоҳ (0)