Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг жорий йилнинг 18 августидан 2 сентябрига қадар Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидлаш жоиз, аёллар ўртасида Ўзбекистоннинг собиқ биринчи ракеткаси Ирода Тўлаганова ҳам терма жамоа таркибидан ўрин олган. Теннисчи Ўзбекистон шарафини жуфтлик баҳсларида ҳимоя қилади.
Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиби:
Эркаклар:
- Денис Истомин
- Фарруҳ Дўстов
- Санжар Файзиев
- Жўрабек Каримов
- Ирода Тўлаганова
- Сабина Шарипова
- Нигина Абдураимова
- Оқгул Омонмуродова
Изоҳ (0)