Мадриднинг «Атлетико» жамоаси Франциянинг «Монако» клубидан сотиб олинган ярим ҳимоячи Тома Лемарни расман оммага таништирди.
Футболчи учун мадридликлар 70 миллион евро тўлаган. Лемар эса янги жамоаси билан 5 йиллик шартномага имзо чеккан.
«Бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман. Янги жамоадошларим билан учрашишни интизорлик билан кутяпман. Шунингдек, ўз стадионимизда мухлислар билан кўришишни ҳам кутмоқдаман. Бу клубда тўп суришни чин дилдан истайман. Ўзимда борини клубга беришга тайёрман. «Атлетико» мендан нима кутаётганини жуда яхши биламан»,—деди Лемар.
Изоҳ (0)