Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг тезкор ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирлар давомида Бухоро шаҳар Саллахона кўчаси 8-уйда яшовчи 1967 йилда туғилган, «Umid travel» меҳмонхонасининг раҳбари Муҳаббат Жўраева текин бойлик орттириш мақсадида ушбу меҳмонхонасининг 1-хонасида Жондор туманида яшовчи фуқароларнинг ўзаро жинсий яқинликда бўлишлари учун алоҳида жой ва шароит яратиб бериб, бунинг эвазига фуқаролардан 150 000 сўм нақд олиб фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар М.Жўраевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси (фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)