30 июль, душанба куни Зимбабведа президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтади. Зимбабве тарихида илк марта мамлакат собиқ етакчиси Роберт Мугабе сайловларда иштирок этмайди. Бу ҳақда «Россия 24»га таяниб, «Вести.ru» хабар бермоқда.
Сайлов олдидан Мугабе ҳозирги президентини эмас, мухолифат етакчисини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Президентлик лавозими учун мамлакатнинг ҳозирги раҳбари Эммерсон Мнангагва ва 7 та партия альянси номидан Нельсон Чамиса ўз номзодини қўйган. Сайловга 6 миллионга яқин киши овоз бериш учун келиши кутилмоқда.
Дастлаб Мнангагванинг сайловда ютиб чиқиш эҳтимоли юқори экани ҳақида маълум қилинган эди. Бироқ ҳозирда барча номзодларнинг имконияти тенглашгани ҳақида гапирилмоқда.
Зимбабведа сиёсий инқироз 2017 йилнинг кузида ҳарбийлар Мугабени истеъфога чиқишини талаб қилганида бошланган.
Изоҳ (0)