Тожикистон миллий авиакомпанияси — Somon Air самолёти Бухорога парвоз қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Рейс 28 июль куни Boeing самолётида амалга оширилди. Унинг давомийлиги 45 дақиқа, чипта нархи эса 72 долларни ташкил қилди.
Бу Тожикистон авиакомпанияси ҳаво кемасининг Бухорога амалга оширган илк учиши бўлди. Бундан олдин компания Самарқанд йўналишида ҳам парвозларни йўлга қўйишини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)