Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатида яшовчи аёл ўз яйловида югуриб кетаётган минглаб кенгуруларни видеога олди, деб ёзади «РИА Новости».
Видеони бир ҳафта ичида саккиз юз минг мартадан ортиқроқ томоша қилишди.
Австралия рамзларидан бири ҳисобланган кенгуру мамлакатларга минглаб сайёҳларни жалб этса-да, аслида улар қишлоқ хўжалиги учун катта хавф туғдиради.
Видео муаллифининг айтишича, ҳудудда кенгуруларнинг кўпайиб кетиши сабабли маҳаллий аҳоли бу ерда қўй боқа олмаяпти.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда Австралияда кенгурулар сони икки бараварга ортган ва бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда. Мамлакат ҳудудида 46 миллионга яқин кенгуру ҳисобга олинган.
Изоҳ (0)