MТС компанияси Туркманистондаги филиали «MТС Туркманистон» ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлгандан кейин Жаҳон банки қошидаги Инвестициявий баҳсларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказга арз қилди, деб ёзади Spot.
Мобил оператор фаолиятини тўхташидан кўрган умумий зиёни ҳали охиригача белгиланмаган, бироқ дастлабки ҳисоб-китобларга кўра камида 750 миллион долларга баҳоланмоқда.
«MТС Туркманистон» 2017 йил 29 сентябрдан Туркманистондаги мижозларига уяли алоқа хизматларини кўрсатишдан тўхтаган.
MТС Туркманистон давлати унинг хорижий сармоячи сифатидаги ҳуқуқини бузган деб ҳисобламоқда. Бу натижада MТС’нинг Туркманистондаги инвестицияларидан тўлиқ маҳрум бўлишига олиб келган», деб маълум қилган компания.
MТС Туркманистон билан зиддиятлар ҳал қилинмагани сабабли халқаро ташкилотга мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)