Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«АрМИ—2018» IV Халқаро армия ўйинлари очилишида иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар ўзбек миллий таомларини тайёрлаш бўйича ўз маҳоратини намойиш этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Москва вилоятидаги «Алабино» полигонида Россия, Хитой, Эрон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Белорус Республикаси, Қозоғистон ва Арманистондан келган ҳарбий ошпазлар томонидан тайёрланган таомларни ҳакамлар ҳайъати баҳолади. Шунингдек, мазкур таомлардан ташриф буюрган барча меҳмонлар татиб кўрди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Ўзбекистонлик ҳарбий ошпазлар мастер-класс жараёнида 30 килограмм ош, шўрва, тандирда товуқ ва гўшт пиширди. Ўзбекистондан олиб борилган қовун-тарвузлар ва сархил мевалар дастурхонга тортилди. Таомларимиз барчага бирдек манзур бўлди. Ошга улгурмаганлар кечгача ош бормикан деб сўраб келишди», — дейди мусобақаларни ёритиш учун борган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги махсус вакили.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ҳарбий ошпазларнинг маҳоратини Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам юқори баҳолади. «Жуда мазали, раҳмат!», — дейди таомлардан татиб кўрган Шойгу.

Ташкилотчиларнинг сўзларига қараганда, ушбу беллашувга 5 мингдан зиёд томошабин ташриф буюрган. Шундан сўнг мусобақанинг «Танк биатлони» йўналишига старт берилган. Таъкидланишича, кун давомида «Алабино» полигонига 40 минг нафардан ортиқ томошабин келган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ёниб кетган “Апполон-1” экипажи, Бразилияда 242 кишининг ўлимига сабабчи бўлган тунги клубдаги ёнғин ва Москвада ўтказилган Лениннинг дафн маросими. Кун хронология...
Маҳаллий
Tashkent Index’даги талабалар мажбуран чиқариб юборилишига йўл қўйилмайди — вазирлик
Маҳаллий
Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови тикланди