Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБга 29 июль куни соат 18:04 да Сергели тумани, Спутник-8 даҳасидаги 58-уйда (тумандаги ёғоч уйлардан бири) ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.
Ўт ўчирувчилар гуруҳи воқеа жойига саноқли дақиқаларда етиб борди. Бу ерда ёнғин 2 қаватли уйнинг 1-қаватида келиб чиққани мааълум бўлди.
Тезкор гуруҳнинг саъй-ҳаракатлари билан ёнғин соат 18:26 да тўлиқ бартараф этилди. Қурбонлар йўқ, уй эгаси, 63-ёшли Е. Алевтина ҳам жароҳат олмаган.
Юқори қаватда яшовчи қўшни, 70 ёшли Б.Владимирнинг оёғи эвакуация вақтида енгил жароҳатланган ва зудлик билан касалхонага олиб кетилган.
Бошқа қўшни хонадонлардаги 4 нафар киши ўт ўчирувчилар ёрдамида қутқариб қолинди.
Ёнғинга ўчирилмаган сигарета сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)