Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида 26 июль куни икки кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Шу туманда яшаган Х.Б. маст ҳолда ўзининг Nexia русумли машинасини маҳалла ҳудудидаги ички йўлда ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай, «Хазарбоғ» каналига тушиб кетди.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Х.Б. ва унинг йўловчиси Ш.П. воқеа жойида ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)