Ўзбекистонликлар тўлиқ Ой тутилиши ва Марснинг буюк рўпара туриши ҳодисаларига гувоҳ бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Тутилиш Тошкент вақти билан 23:24 да бошланди. 2:13 да соя чекишинишни бошлаб, 3:19 да тўлиқ тарк этди.
«Қонли ой» XXI асрнинг энг узоқ давом этган ноёб ҳодисасига айланди. Бунда Ой сиртига Ер сояси тушгач, унинг атмосфераси сабабли Ой сатҳи қизил-сарғиш тусга киради.
Шунингдек, кеча Марс сайёраси Ерга энг қисқа масофа — 57,7 миллион километргача яқинлашди.
Изоҳ (0)