Хитойлик олимлар ёқилғиси тугаган сунъий йўлдошларни орбита бўйлаб ташиш учун космик аппарат яратмоқда. Шу тариқа мутахассислар йўлдошларнинг хизмат қилиш муддатини узайтиришни кўзламоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ёқилғи сунъий йўлдошнинг орбитадаги эксплуатацияси муддатини қисқартирувчи муҳим омил саналади. Айнан шунинг учун кўплаб мамлакатлар йўлдошлар учун ёқилғи қуювчи аппарат яратишга уринмоқда. Хитой аэрокосмик илмий-саноат корпорацияси олимлари йўлдошга уланиб, уни белгиланган орбита бўйлаб олиб юрувчи аппарат лойиҳаси устида ишламоқда.
Аппаратнинг бош конструктори фикрича, лойиҳа нисбатан самарали ҳисобланади ва оддий усул билан йўлдошнинг «нафақага чиқиш» муддатини узайтиради. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу муддат икки йилни ташкил қилади.
Изоҳ (0)