Тез орада Тошкентда янгича кўринишдаги ўриндиқ ва урналар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашига таяниб, «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Кенгашнинг қайд қилишича, Тошкентни дам олиш учун қулай масканга айлантириш ҳамда ўриндиқлар ва урналар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш мақсадида янги акция ўтказилади. Акция «Шаҳарга ўриндиқ ва урна совға қил» деб номланади.
Унга кўра, тадбиркорлар, ишбилармонлар шаҳарнинг исталган қисмига ўриндиқ ва урналар ўрнатиши мумкин бўлади. Эвазига улар ўзларининг логотипларини қурилган объэктга жойлаштириб, реклама қилиш имкониятини қўлга киритади.
Шунингдек, ҳокимлик кенгаши дизайнер, рассомлар ва аҳолидан ўриндиқ ҳамда урналарнинг қандай кўринишда бўлиши бўйича таклифларни ҳам сўраган. Истаган кўнгилли мазкур тадбирда иштирок этиши ва ўз маҳсулотини тақдим қилиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)