Дунёдаги энг кекса одам — япониялик Тиё Мияко исмли аёл 117 ёшида Иокогама шаҳрида вафот этди. Бу ҳақда Япония соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Тиё Мияко 1901 йили 2 май куни туғилган.
Эндиликда япониялик бошқа аёл — Кане Танаке дунёдаги энг кекса одам саналади. Танаке 1903 йилнинг 2 январида туғилган.
Изоҳ (0)