Тошкент ёз ойларида россиялик сайёҳлар орасида энг оммалашган МДҲ шаҳарлари ўнлигига кирди. «ТурСтат» таҳлилий агентлиги маълумотлари шундан далолат бермоқда, деб ёзади «Nuz.uz».
Рейтинг жорий йил ёзидаги сайёҳлик сафарларини таҳлил қилиш натижаларига кўра тузилди.
Россиялик сайёҳлар МДҲ шаҳарларига ўртача икки кунга келиши ва шундан сўнг курортларда дам олиши маълум бўлди. Улар сафар давомида ётоқ ва овқатланиш учун ўртача суткасига 50-100 доллар сарфлаган.
МДҲга арзон саёҳатлар бўйича Кишинёв ва Бишкек, қисқа таътиллар ва шопинг борасида эса Боку ва Остона етакчилик қилмоқда.
2018 йил ёзида россиялик сайёҳлар орасида энг оммабоп бўлган шаҳарлар ўнлиги қуйидагича:
Боку (Озарбайжон);
Минск (Беларусь);
Олмаота (Қозоғистон);
Ереван (Арманистон);
Остона (Қозоғистон);
Бишкек (Қирғизистон);
Тошкент (Ўзбекистон);
Кишинёв (Молдова);
Душанбе (Тожикистон);
Ашхабод (Туркманистон).
Изоҳ (0)