25 июль куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибида институт ректорлигига тайинлов масаласи кўтарилди. Бу ҳақда «Karinform.uz» хабар бермоқда.
Нукус давлат педагогика институти ректори этиб Байрам Утемуратов тайинланди.
У шу кунга қадар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети физика-математика факультети декани лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон прокуратураси текширувидан сўнг Нукус давлат педагогика институти ректори Қуанишбай Оразимбетов шу йил июнь ойи бошларида лавозимидан озод қилинган эди.
Изоҳ (0)