Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида «Тошкент—Урганч—Тошкент» йўналишида қўйилган қўшимча поездларнинг ҳаракат вақти узайтирилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қўшимча қўйилган 256—255-сонли поезд жорий йилнинг 27, 29, 31 июль ва 2—4—6—8—10 август кунлари соат 14:30 да Тошкент жанубий вокзалидан Урганч томон ҳаракатланади.
28—30 июль ҳамда 1—3—5—7—9—11 август кунлари соат 08:35 да Урганч вокзалидан пойтахтга қайтади.
Изоҳ (0)