Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида яна 4 та радар ишга туширилди, деб хабар беради ЎзА.
«Автомобильлар тезлигини қайд қилиш қурилмаси ‘Абдулла Қодирий’ кўчасидаги йўл ўтказгичларининг (мост) кириш ва чиқиш қисмларига ўрнатилган. Шаҳарда радарларни кўпайтиришдан мақсад йўл транспорти ҳодисаларини камайтириш ҳамда ҳайдовчиларни тартибга чақиришдир. Кўпинча ҳайдовчилар туннелда белгиланган тезликдан юқори кўрсаткичда ҳаракатланадилар. Бу уларнинг ҳаёти учун хавфли ҳисобланади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)