Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан истеъмол сифати кафолатланмаган хорижда ишлаб чиқарилган спиртли маҳсулотларни қонунга хилоф равишда республика ҳудудига олиб киришга уриниш фош этилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.
Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизматининг матбуотга маълум қилишича, бошқарманинг контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан Фарғона туманидаги «Миндонобод–Фарғона» йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро Ж.А. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомашина Фарғона шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Кўздан кечириш чоғида автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, ноқонуний йўллар билан республика ҳудудига олиб кирилган истеъмол сифати кафолатланмаган ҳар бири 5 литр ҳажмли целлофан пакетга қадоқланган, 30 дона хорижда ишлаб чиқарилган спиртли маҳсулотлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)