Қозоғистонлик фигурали учувчи Денис Теннинг ўлимида айбланиб, ҳибсга олинганларнинг икки нафари ўз айбига иқрор бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Айбланувчилардан бири терговчига қотиллик қуролини тақдим этган.
«Қудайбергенов фамилияли айбланувчи кўрсатмаларни текшириш чоғида қотиллик қуроли яъни пичоқ қаерга яширилганини кўрсатди. Қурол жиноий иш материалларига қўшиб қўйилган», — дейилади хабарда.
Иккинчи айбланувчи Нурали Киясов айнан у спортчига пичоқ орқали жароҳат етказганини тан олди. Жиноят гувоҳлари гумонланувчиларни таниган.
2014 йилда Сочида ўтказилган Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори Денис Тен 19 июль куни Олмаота шаҳрида пичоқлаб ўлдирилди.
Изоҳ (0)