Туризмни ривожлантириш департаменти Хоразм вилояти бўлими вакиллари ва қатор сайёҳлик ташкилотлари раҳбарларидан иборат делегация Қозоғистонда сафарда бўлиб турибди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Қўшни давлатга туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, ушбу йўналишда хорижий сармояларни жалб қилиш мақсадида йўл олган делегация аъзолари Мангистау вилояти ҳокимияти ва маҳаллий сайёҳлик компаниялари вакиллари билан учрашди.
Хоразмнинг туристик салоҳияти, вилоятнинг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги маълумотлар, урф-одат ва анъаналар акс этган видеороликлар, соҳада яратилган солиқ имтиёзлари ва туристларга таклиф этилаётган хизмат турлари ҳақида тайёрланган тақдимот иштирокчиларда қизиқиш уйғотди.
Қозоғистоннинг бошқа вилоятлари билан ҳам сайёҳлик бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.
Изоҳ (0)