Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида 23 июль куни қотиллик юз берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Марғилонлик М.М. Нақшбандий кўчаси олдида ўзаро жанжал оқибатида собиқ рафиқаси Н.М.га пичоқ билан жароҳат етказди.
Н.М. касалхонага ётқизилди, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳаётдан кўз юмди. М.М қўлга олинди.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)