23 июль куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида яшаганлар 12-сонли ўрта мактабнинг 6-синф ўқувчиси Р.Х. ва укаси шу мактабнинг 3-синф ўқувчиси И.Х.лар шу МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Саркисов» каналида чўмилаётиб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетган, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида Р.Х.нинг жасади Зафаробод тумани «Бирлик» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «ЮР-24» каналидан топилган.
«Ҳурматли фуқаролар, фарзандингиз ва яқинларингизни чўмилиш тавсия қилинмаган жойларга юборманг. Агарда махсус чўмилиш ҳавзаларига бормоқчи бўлса, уларни назоратсиз қолдирманг! Хушёр бўлинг!», — дейилади ИИВ хабарида.
Изоҳ (0)