АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Россия ҳеч қачон АҚШга дўст бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда Хейлининг CBN’га берган интервьюсига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хейлининг сўзларига қараганда, Қўшма Штатлар Россия ва унинг етакчиси Владимир Путинга ишонмайди. У бундай ишончнинг ҳеч қачон бўлмаслигини қўшимча қилди.
«Улар (Россия) ҳеч қачон бизнинг дўстимиз бўлмайди. Бу — факт», — дейди Хейли.
Шунингдек, Никки Хейли Дональд Трамп ва Владимир Путиннинг учрашиши тарихий зарурат бўлгани ва анчадан буён бу воқеа кутилганини айтди. Хейли АҚШнинг Россияга нисбатан олиб бораётган сиёсатидан мамнун эканини таъкидлади.
Изоҳ (0)