Бельгиянинг Валлония минтақасидаги «Тианж» атом электр станциясида 23 июль, душанба куни реакторлардан бири автоматик тарзда тўхтаб қолди, деб ёзади «РИА Новости».
Engie Electrabel оператор компанияси вакили сўзларига кўра, атом станцияси иккинчи энергоблокининг режадан ташқари ўчирилиши генераторнинг ядросиз қисмига ўрнатилган юқори кучланишли тармоққа уланиш билан боғлиқ муаммодан келиб чиққан.
Шу сабабли АЭС ишчилари ва атроф-муҳит учун бу хавф келтириб чиқармаган.
Изоҳ (0)