Миср пойтахти Қоҳирада ҳайвонот боғларидан бирининг хўжайинлари ташрифчиларни жалб қилиш мақсадида хонаки эшакларни зебра кўринишида бўяб чиқишга қарор қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Ушбу ҳийлани мисрлик 9-синф ўқувчиси Муҳаммад Сархон пайқаб қолди. Халқаро боғга экскурсия чоғида у бир «зебра»нинг кўзига қора бўёқ оқиб тушаётганини кўрди. Бола ҳолатни кадрга муҳрлаб, суратни ижтимоий тармоқларга жойлади.
Қайд этилишича, ҳайвонот боғи директори волерлардаги «зебра»лар ҳақиқийлигини қатъиян таъкидламоқда.
#هذا_الصباح|حقيقة الحمار الوحشي المزيف بالحديقة الدولية#eXtranews
— eXtra news (@Extranewstv) July 23, 2018
للبث المباشر ⬇️https://t.co/IzXXK2TLMo pic.twitter.com/w6kJKl6skR
Изоҳ (0)