Афина яқинидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Интерфакс».
Ёнғинлар оқибатида юздан ортиқ киши жароҳатланган, 69 киши шифохонага жойлаштирилган. Улардан аксарияти оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.
Ёнғиндан қочиб қайиқда дарёга сузиб кетган сайёҳларнинг тақдири ҳам номаълумлигича қолмоқда.
Уларни соҳил қўриқлаш хизмати изламоқда. Вилоят осмонида қуюқ тутун тарқалгани учун қидирув-қутқарув ишлари қийинлашган.
Ёнғин ўчоғи Греция пойтахтининг икки томонида яъни шарқи ва ғарбида жойлашган. Унга яқин туманларда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Кучли шамол туфайли ёнғин тез тарқалмоқда.
Изоҳ (0)