• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Хориждаги юртдошларимиз ҳуқуқи ҳимоя қилинган». Меҳнат вазирлиги ОАВдаги танқидга жавоб берди

    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги порталида «Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияга ишга жўнатган юртдошларимиз ҳуқуқини нега ҳимоя қилмади?» номли мақола эълон қилингандан сўнг юзага келган вазиятни ўрганиб чиқиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан махсус ишчи комиссияси тузилди ҳамда ҳолат юзасидан текширув ишлари ўтказилди. Қуйида текширув натижаларига бағишланган мақолани тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати

    Маълум бўлишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 2017 йилнинг июль ойида 44 нафар фуқаро (мақолада келтирилганидек 62 нафар эмас) ҳақиқатан Россия Федерациясининг Барнаул шаҳридаги «БТК груп» корхонасига тикувчилик соҳаси бўйича ишга юборилган.

    Мақолада агентлик ёрдами билан 2017 йилнинг июль ойида Барнаулга ишга борган фуқароларнинг ўз ҳолига ташлаб қўйилгани ва меҳнат ҳуқуқлари поймол этилгани таъкидланган. Махсус ишчи комиссия мақолада келтирилган ушбу ҳолатга тааллуқли далиллар ва манбаларни текшириб, қуйидагиларни аниқлади:

    1. Мақолада Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги ишга жалб қилиш бўйича тарқалган эълонда талабгорларнинг темир йўл чипталарини имтиёзли нархларда сотиб олиши кўрсатилгани, шунга қарамай, фуқаро О. Бакирова темир йўл чиптасини тўлиқ нархда сотиб олгани айтилган. Бироқ меҳнат мигрантлари учун темир йўл чипталарини имтиёзли нархларда сотиб олиш тартиби Президентнинг 2018 йил 5 мартдаги қарорига биноан қабул қилиниб, имтиёзлар 2018 йилнинг 1 апрелидан татбиқ этиб келинмоқда. Демак, фуқаро О. Бакирова темир йўл чиптасини сотиб олган пайтда, яъни 2017 йилнинг июль ойида Россияга ишга кетувчи фуқароларга қарорда белгиланган имтиёзлар қўлланилмаган.

    2. Фуқаролар О. Бакирова, О. Каримова ҳамда С. Жўрақулов Барнаулда ўзлари учун берилган турар жойларнинг белгиланган талаблар ва шароитларга жавоб бермаганлигини, агентлик томонидан уларга ҳамроҳ қилиб юборилган ходимнинг шу вазиятни кўриб туриб, бирор чора-тадбир кўрмаганлигини, аксинча, уларни ўз ҳолларига ташлаб қўйганлигини таъкидлаб ўтишган. Фуқароларни Ўзбекистондан Барнаулга чиндан ҳам агентлик ходими кузатиб борган. Дастлабки вақтда яшаш шароитлари қониқарли бўлмагани рост, бироқ бу ҳақида агентлик томонидан иш берувчига эътироз билдирилган. Шунга мувофиқ, иш берувчи томонидан 10 кун муддатда яшаш жойлари таъмирланиб, талаб даражасига келтирилган.

    Бу ҳолатни текшириш учун 2017 йилнинг август ойида агентлик раҳбари ва мутахассислари иштирокидаги комиссия Барнаул шаҳрида бўлиб, иш берувчи ва корхонада ишлаётган фуқаролар билан суҳбат ўтказган. Уларнинг меҳнат, яшаш ва овқатланиш шароитлари кўздан кечирилган ва фуқаролар томонидан бу борада муаммолар йўқлиги билдирилган.

    Бироқ куз келиб, ёғингарчилик мавсуми бошлангандан сўнг, ётоқхонанинг айрим жойларида чакки ўтиш ҳолатлари кузатилиб, бу хусусида фуқаролар томонидан агентликка маълум қилинган. Шундан сўнг, 2017 йилнинг сентябр ойида агентлик ходимлари яна Барнаул шаҳрига хизмат сафари билан бориб, корхонага муаммони бартараф этиш юзасидан мурожаат қилган ва фуқароларнинг ётоқхоналари алмаштирилиб, яшаш шароитлари яхшиланган.

    Бундан ташқари, агентлик орқали Барнаул шаҳрига тикувчилик соҳаси бўйича ишга юборилган Олтиной Каримова билан 2018 йил 17 июлда учрашиб, суҳбатлашилганда О. Каримова Барнаулдаги меҳнат шароитлари унга тўғри келмагани, жамоа ўртасида бошқа ишловчилар билан чиқиша олмагани учун бир ойдан кейин Москва шаҳридаги отасининг ёнига ишга кетиб қолгани ва 2018 йил январь ойида Ўзбекистонга қайтиб келганли, агар яна иш ўринлари бўлса, агентлик орқали Москва шаҳрига ишга бормоқчи эканлигини маълум қилди.

    3. Мақолада фуқароларнинг шартномада кўрсатилган 11 соатлик иш вақтидан ортиқ меҳнат қилгани, белгилангандан кўра кўпроқ норма талаб этилгани ва энг асосийси, иш ҳақлари шартномада кўрсатилганидек тўланмагани фуқаролар тилидан қайд этилган. Аввало, мақолада шартноманинг бошқа бандида кўрсатилган муҳим жиҳат, яъни қатъий ўн бир соатлик иш куни белгиланган бўлса-да, улардан икки кун ишлаб, икки кун дам олиш тартиби эътибордан четда қолдирилган, ваҳоланки, бу меҳнат қонунчилиги меъёрларига зид эмас. Иккинчидан, агентлик орқали тикувчилик соҳаси бўйича Барнаул шаҳрига юборилган 44 нафар фуқарога иш ҳақи иш берувчи томонидан тақдим этилган талабнома асосида бажарилган ишга қараб ишбай тўланиши белгиланган. Барнаулда тикувчилик соҳаси бўйича ўтказилган танловларда 800—1000 АҚШ доллари иш ҳақи сифатида эмас, балки бажарилган иш ҳажмига қараб 20000—40000 рублни (тахминан 350—650 АҚШ доллари) ташкил этиши таъкидланган ва бу агентликнинг migration.uz сайтида берилган эълонда ҳам кўрсатилган.

    Агентлик томонидан 2018 йил Барнаулдаги тикувчилик корхонасидан фуқароларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар олинганда, улар бажарган иш миқдорига қараб 53 минг рублгача, ўртача 35 минг рубль, етарли иш ҳажмини бажармаган фуқаролар эса 26 минг рубль атрофида иш ҳақи олган.

    Ҳозирги вақтда «БТК груп» корхонасида бир йиллик шартнома муддати тугагандан кейин ҳам 18 нафар фуқаромиз шартнома муддатларини узайтириб, ишини давом эттирмоқда ва ўртача 40 минг рубль (660 АҚШ доллари) ойлик иш ҳақи олмоқда.

    Хусусан, агентлик орқали Барнаулга ишга юборилган ва бугунги кунда ҳам меҳнат фаолиятини муваффақиятли давом эттириб келаётган фуқаро Азиз Раҳмонов (Жиззах вилояти) билан 2018 йилнинг 17 июль куни телефон орқали суҳбатлашилганда, ушбу маълумот тасдиқланди. Қолаверса, А. Раҳмонов ишлаш шароити яхшилигини ва қулай шароитга эга ётоқхонада яшаётганини таъкидлаб, бу борада кўрсатган ёрдами учун агентликка самимий миннатдорчилик билдирди.

    4. Мақолада фуқаро С. Жўрақулов ўзига нисбатан ортиқча нормалар қўйилгани ҳамда қирқ икки кун ишлагандан сўнг, турли баҳоналар билан фақатгина 7000 рубль берилганини айтиб ўтган. Аввало, шуни таъкидлаш керакки, С. Жўрақулов иқтисодиёт коллежини тугатгани боис, «БТК груп» корхонасида тайёрланадиган махсус ҳарбий кийимларни тикиш бўйича етарли даражада касб малакасига эга бўлмаган ва шу сабаб кам иш бажарган. Юқорида таъкидланганидек, иш ҳақи ишбай тўлангани боис С. Жўрақулов кам маош олган. Бундан ташқари, фуқаро С. Жўрақулов белгиланган меҳнат интизомини қўпол равишда бузгани учун у билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

    5. Шунингдек, махсус ишчи комиссияси томонидан мақолада келтирилган баъзи далилларнинг асоссиз эканлиги ҳам аниқланди. Масалан, маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича Наманган вилоятининг Норин туманида Республика ишчи гуруҳи фаолият олиб бориб, туманда 106 минг нафар меҳнатга лаёқатли аҳоли борлиги, ҳисоботларда улардан 4377 нафари ишсиз деб кўрсатилгани, қайси хонадонга кирилмасин, икки ёки уч нафар ишсизга дуч келингани қайд этилган. Бироқ келтирилган маълумотлар ҳозирги кунда расмий эмас. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Илмий маркази томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, Норин туманида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 90,1 минг, иқтисодий фаол аҳоли сони 60,7 минг, ишсизлар сони эса 6,4 мингни ташкил этмоқда (иқтисодий фаол аҳолига нисбатан 10,5 фоизни).

    Президентнинг 2018 йил 5 июлдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3839-сонли Қарори билан жойларда фуқароларнинг касб маҳоратларини баҳоловчи ҳамда хорижга ишлаш учун кетаётган фуқароларни касбга ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича марказлар ташкил этилмоқда.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўз фаолиятига доир конструктив танқидий маълумотларни холис қабул қилади ва келгусида асосли танқиддан тўғри хулоса чиқариб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриб боради.

    Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати
    23.07.2018, 19:44   Изоҳ (0)   52133
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Боёвутда йирик саноат зонаси қурилиши бошланди

    23.07.2018, 17:45

    Қашқадарёда Spark ҳайдовчиси велосипедда кетаётган эр-хотинни уриб кетди. Эр-хотин ҳодиса жойида ҳалок бўлди

    23.07.2018, 17:32

    Жиззахда тошкентлик меҳмонга аввал ёрдам бериб, сўнг пулини ўғирлаган талончилар қўлга олинди

    23.07.2018, 16:54

    Янгиерда энергияни 90 фоизгача тежайдиган лампалар ишлаб чиқарилмоқда

    23.07.2018, 16:45

    Қаршидаги дунё меъморчилиги мўъжизалари қад ростлаган истироҳат боғи (фото)

    23.07.2018, 16:32

    Сергели автомобиль бозорини янги жойга кўчириш бўйича лойиҳа тақдим этилди

    23.07.2018, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.