Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи М.А. 17 июль куни Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани ИИБга талончиликка дуч келгани юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Аризачига кўра, шу йил 11 июль куни Nexia русумли машинасида Лолазор маҳалласи ҳудудида кетаётганда бетон ариққа тушиб кетади. Шу ердан ўтиб кетаётган А.Э. бошқарувидаги Nexia автомобилини тўхтатганида унинг йўловчилари З.А., Ғ.Х. ва Д.У. машинани ариқдан чиқариб бериб, йўл кўрсатиб юборишларини айтади.
Беруний МФЙ ҳудудига етиб келганларида М.А. чалғиганлигидан фойдаланиб, 3.780.000 сўм пули ва машинасининг эҳтиёт қисмларини олиб, воқеа жойидан яширинади.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Э., З.А., Ғ.Х. ва Д.У. қўлга олинди.
Изоҳ (0)