• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёдаги намунавий уйлар эгалари нимадан норози?

    Жорий йил 19 май куни Сурхондарё вилоятида, айниқса, Бойсунда кучли ёмғир ёғди. Оқибатда туманнинг Мустақиллик маҳалласида бунёд этилган намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий уй-жойлар турли даражада талафот кўрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    — Бойсун тоғли жой бўлгани боис баҳорда ҳам, ёзда ҳам кутилмаганда осмонда булут пайдо бўлиб, шаррос ёмғир ё дўл ёғиши ҳеч гап эмас, – дейди мазкур маҳаллада яшовчи Файзулла Нормаматов.  — Осмонга булут чиқса, болаларимиз билан юрагимизни ҳовучлаб ўтирадиган бўлиб қолганмиз. Ишқилиб, уйимиз ёнидан ўтадиган сел ўзанидан тошиб кетмасин, дея хавотирда турамиз. Ишонинг, уйимизни биринчи марта сел босаётгани йўқ. Девор ва шифтлардаги ёриқлар ўша селларнинг таъсири. Аввал ҳам баҳорда шунга ўхшаш ҳодисалар юз берган. Бироқ, бу йилги ёғингарчилик бизни жуда шошириб қўйди. Ўзанидан тошган сел пишқириб, уй ичигача кириб келди. Бино чўкиб, хоналардаги ёриқлар кенгайди. Қўшимча иморатларга ҳам катта зарар етди. Экинлар лойқа остида қолди. «Жигули» машинамни сотиб, кўрилган зарарни қопладим. Энди сел суви йўлини ўзгартиришни сўраб, туман ва вилоят ҳокимлигига, бошқа мутасадди ташкилотларга мурожаат қилаяпмиз. Бунинг иложи бор, деб ўйлайман. Лекин натижа бўлмаяпти. Қуруқ ваъдадан бошқа бирон чора кўрилмаяпти. Иқлим йилдан йилга ўзгариб бораётгани сабабли табиий офатдан жиддий хавотирдамиз. Замонавий уйда хотиржам яшаймиз, деб ўйлагандик, лекин бундай бўлмади, тўғриси, хурсанд эмасмиз. Яхшиям сел тошқини кундузи бўлди, мабодо тун бўлганида борми, худо асрасин! Мурожаатларимиз билан биз фақат ўзимизнинг эмас, сел йўли бўйлаб яшаётган барча аҳоли хавфсизлигини назарда тутмоқдамиз.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бундан 8 йил муқаддам барпо этилган замонавий лойиҳа асосидаги 50 та намунавий уй Мустақиллик маҳалласи ҳудудидан ўтган Р-105 йўлининг ўнг томонидан ўтувчи катта сел йўли атрофида қад ростлаган. Бу селгадан тоғли туман марказида йиғилган ёмғир ва дўл сувлари оқади. Фуқаро Файзулло Нормаматов ва Дилором Алимовалар истиқомат қилаётган беш хонали намунавий уйлар орқасидан ўтган йўлга бетон қувурлар ётқизилиб, кўприк қурилган. Сел кўп келганда сув қувурга сиғмай, ана шу йўлдан тошиб, уч-тўрт метр чамаси пастликда жойлашган намунавий уйларни босиб қолмоқда, турар жойларга жиддий зарар етказмоқда. Бу замонавий уйларда яшаётган фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётир.

    Замонавий массивда истиқомат қилаётган Х. Саидов, К. Шодиев, Б. Тўраев, Б. Умаров каби 10 га яқин фуқаронинг уйи бу йилги табиий офатдан турли даражада зарар кўрган. Улар келгусида сел тошқинининг олдини олиш ҳамда табиий офатга барҳам беришда ёрдам сўраб, туман, вилоят ҳокимлиги, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа мутасадди идораларга мурожаат қилган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бойсун тумани ҳокими ўринбосари Ш. Нормўминов бу йилги сел оқибати ва келгусида унинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида шундай деди:

    — Шу куни сел олган кўприкни бориб кўрганимизда бу ерда на бир қурувчи ва на бир техника бор эди. Одамларнинг айтишича, сел тошқинидан кейин бу ерларга қурувчи зоти келган эмас.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Тоғли тумандаги замонавий массивда барпо этилган намунавий уйлар билан боғлиқ бу муаммо юзасидан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутасаддилари фикри билдирди.

    — Бойсунда юз берган табиий офатни атрофлича ўрганиб, туман ҳокимлигига, туман прокуратурасига тегишли таклиф ва хулосалар берилган, — дейди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари М. Хўжаев. — Бундан бир неча йил аввал Сариосиё туманидаги Фозилкўчди массивида қурилган намунавий уйлар билан ҳам худди шундай ҳолат юз берган эди. Ўшанда табиий офат ўзани ўзгартирилиб, келгусида юз бериши мумкин бўлган талафотларнинг олди олинди.

    23.07.2018, 23:45   Изоҳ (0)   31103
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Деҳқонобод туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди

    23.07.2018, 23:33

    Миллий банк Deutsche Bank билан 500 млн евро миқдоридаги келишув имзолади

    23.07.2018, 22:57

    Тошкентда тажриба тариқасида Европа стандартидаги биоҳожатхоналар ўрнатиш режалаштирилмоқда

    23.07.2018, 22:41

    Марказий банк сўровномасида иштирок этганларнинг 80 фоизи 12 ой ичида иқтисодий аҳволнинг яхшиланишига ишонч билдирди

    23.07.2018, 21:25

    Фоторепортаж: Қозоғистонда бошланган ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотлар Ўзбекистонда якунланди

    23.07.2018, 21:17

    Боёвутда йирик саноат зонаси қурилиши бошланди

    23.07.2018, 17:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Конате учун “Ливерпуль”га таклиф тайёрлади

    Спорт | 14 август, 13:35

    Германия Исроилга ҳарбий сувости кемаси етказиб беради

    Дунё | 14 август, 13:27

    Mobiuz’ни сотиб олишга АҚШ, Европа, Араб давлатлари қизиқиш билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 13:09

    Тожикистон президентининг қизи вазирликда юқори лавозимга тайинланди — ОАВ

    Тожикистон | 14 август, 12:49

    Дунёда биринчи марта ис газидан заҳарланишга қарши препарат яратилди

    Илм-фан | 14 август, 12:17

    Чарльз Оливейра Топурия ва Арман Сарукян ўртасидаги эҳтимолий жанг фаворити ким эканини айтди

    Спорт | 14 август, 12:11

    Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим олиш учун чет элга боришга даъват этувчи рекламаларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 12:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.